«визасиз режим» тегли мақолалар


Хитой ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этади
1 декабрь 2024, 18:16

Хитой ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этади

Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон фуқароларига 30 кун давомида Хитой Халқ Республикасига визасиз саёҳат қилиш ҳуқуқини берувчи келишувни имзоладилар. Ўзгаришларнинг кучга кириши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни расман жорий қилди
16 июль 2024, 12:55

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни расман жорий қилди

Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди. Бундай режа май ойи охирида эълон қилинганди.

Ўмон ўзбекистонликлар учун 14 кунлик визасиз режим жорий қилди
1 июль 2024, 17:44

Ўмон ўзбекистонликлар учун 14 кунлик визасиз режим жорий қилди

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун 14 кунга визасиз режим жорий қилди. Ушбу муддатдан кўпроққа қолишни истаганлар аэропортга киришда виза олишлари мумкин.

Таиланд виза режими узайтирилиши бўйича расман ҳеч қандай маълумот эълон қилгани йўқ — Ўзбекистон ТИВ
6 июнь 2024, 11:45

Таиланд виза режими узайтирилиши бўйича расман ҳеч қандай маълумот эълон қилгани йўқ — Ўзбекистон ТИВ

Таиланд ОАВ 1 июндан 36 та давлат (жумладан, Ўзбекистон) учун визасиз режим жорий қилиниши ҳақида ёзганди. Ўзбекистон ТИВ бу бўйича Таиланд ҳукумати қарори борлиги, аммо ҳали расман маълумот берилмаганини маълум қилди. Таиланддан расмий нота олиниши билан қўшимча хабар берамиз, дейилади хабарда.

Туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади
3 июнь 2024, 20:31

Туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади

Туризм соҳасига доир йиғилишда тадбиркорлар бир қатор таклифлар илгари сурди. Соҳа бўйича дуал таълим, кекса хорижликлар учун 6 ойлик визасиз режим жорий қилиш, миллий меҳмонхона брендларини яратиш — шулар жумласидан. Президент туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузишни таклиф қилди.

Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилмоқда
29 май 2024, 11:15

Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилмоқда

Таиланд 1 июндан мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар сонини 57 дан 93 тага оширмоқда, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Шунингдек, ташриф буюрувчиларнинг қолиш муддати 60 кунгача узайтирилмоқда.

«Ўзбекистон америкаликларга виза беришни енгиллаштириши керак. Бундан фақат ўзбекистонликлар ютади»
19 март 2024, 12:55

«Ўзбекистон америкаликларга виза беришни енгиллаштириши керак. Бундан фақат ўзбекистонликлар ютади»

Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларига АҚШ 10 йиллик виза беради, аммо Ўзбекистон фуқароларига бериладиган виза муддати бир йилдан ошмайди. Четдан бу АҚШнинг адолатсизлигидек кўриниши мумкин, аммо, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг ёзишича, бу масала ечими АҚШ эмас, айнан Ўзбекистоннинг қўлида.

Хоразмда маҳсулотларга божхона тўловлари тўланмайдиган «Ўзбекистон-Туркманистон» эркин савдо зонаси яратилади
4 март 2024, 18:35

Хоразмда маҳсулотларга божхона тўловлари тўланмайдиган «Ўзбекистон-Туркманистон» эркин савдо зонаси яратилади

Президент қарори билан Шовот туманида 3,1 гектар ерда «Ўзбекистон-Туркманистон» савдо зонаси ташкил қилинади. Унда фақат 2 мамлакат маҳсулотлари сотилади. Маҳсулотларни киритишда божхона тўлови тўланмайди. Туркманистон орқали келувчи чет элликлар визасиз, паспорт билан 15 кун ҳудудда бўлиши мумкин.

Эронга киришда Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим 4 февралдан амал қилади
2 февраль 2024, 11:22

Эронга киришда Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим 4 февралдан амал қилади

Эрон ТИВ мамлакатга сайёҳ сифатида келадиган 28 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари 4 февралдан визасиз кира олишини маълум қилди. Бундай қарор орқали Эрон ҳақидаги салбий пропаганда ва эронофобияга чек қўйилиши билдирилган.

Эрон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда
19 октябр 2023, 15:38

Эрон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда

Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги сайёҳлик визаларини бекор қилиш йўллари изланаётганини маълум қилди.

Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этди
6 октябр 2023, 15:11 1

Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этди

Ўзбекистон фуқаролари энди Қатарда 30 кунгача визасиз юриши мумкин. Бунда улардан қайтиш чиптасига эга ва хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати 6 ойдан кам қолмаган бўлиши талаб этилади. Июнда Ўзбекистон ҳам худди шундай режимни жорий қилганди.

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
5 июнь 2023, 17:25

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилди. Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амири мамлакатга келадиган кунда бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Қозоғистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда
14 апрель 2023, 23:00

Қозоғистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Қозоғистон ва Хитой ҳукуматлари ўз фуқаролари учун ҳар икки йўналишда ҳам визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Визасиз қолиш муддати чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб 30 кунни ташкил қилади.

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бориши мумкин?
7 март 2023, 15:27

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бориши мумкин?

Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон фуқаролари учун хорижга чиқишда виза талаб этилмайдиган ва визасиз белгиланган муддатларда юриш мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини тақдим этди.

Туркия Туркманистон фуқаролари учун визасиз киришни бекор қилди
14 сентябрь 2022, 19:12

Туркия Туркманистон фуқаролари учун визасиз киришни бекор қилди

Туркия ҳукумати Туркманистоннинг илтимосига кўра, туркманистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди. Авваллари мазкур давлат фуқаролари Туркияда туризм мақсадида 30 кунгача визасиз қолиши мумкин эди.

2023 йилдан Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади
18 август 2022, 09:50

2023 йилдан Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади

Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб 30 кун муддатга Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинади.

Мўғулистон ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режимни жорий қилди
3 июнь 2022, 13:05

Мўғулистон ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режимни жорий қилди

Мўғулистон ТИВ Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий этилганини эълон қилди.

Ўзбекистонда мартдан бир қанча давлатлар фуқароларига визасиз режим жорий этилади
9 февраль 2021, 22:04

Ўзбекистонда мартдан бир қанча давлатлар фуқароларига визасиз режим жорий этилади

Мартдан бошлаб Баҳрайн Қироллиги, Қатар, Қувайт, Уммон Султонлиги ва ХХР, шу жумладан Хитойнинг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим жорий этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг